Ўзбекистонда 25 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 25 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида, ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража, кундузи 18-20 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража бўлади.

Янгиликлар