Ўзбекистонда 30 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда 30 декабрь кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида, ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 0-2 даража илиқ, кундузи эса 5-7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи эса 0-5 даража илиқ бўлади.





