Сурияда яна 5 баллдан юқори зилзила содир бўлди
Кеча, 16 февраль куни кечқурун Идлиб вилояти шимоли-ғарбида 5,4 магнитудали зилзила қайд этилди.

Агентлик маълумотларига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 21:47 да қайд этилган. Зилзила ўчоғи 18,8 км чуқурликда бўлиб, Идлиб шаҳридан (вилоят маъмурий маркази) 61 км узоқликда жойлашган.
6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита вайронкор зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари ортидан юзлаб ерости силкинишлари қўшни давлатларда ҳам сезилган, улардан Сурия энг кўп зарар кўрган.
Сурия ҳукумати назорати остидаги ҳудудларда ҳалок бўлганлар сони 3513 кишини ташкил этди, яна 7396 киши жароҳат олди.
Суриянинг Дамашқ назорати остида бўлмаган ҳудудларида ҳалок бўлганлар, яраланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида тасдиқланган маълумотлар йўқ, аммо мамлакат шимоли-ғарбида фаолият юритаётган ноқонуний гуруҳлар вакиллари араб оммавий ахборот воситаларига берган изоҳларида 2 мингдан ортиқ қурбонлар ҳақида сўз очган.





