Тошкентда электр таъминотидаги чекловлар узайтирилди

Тошкентда электр таъминотида чекловлар киритилгани тўғрисида хабар берилганди. «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг маълум қилишича, ушбу чекловлар 16 декабрь санасига қадар амал қилади.

Қайд этилишича, чекловлар ҳаво ҳароратининг совиб кетиши ҳамда юқори истеъмол вақтларида Тошкент шаҳрига белгиланган истеъмол топшириғини бажариш, ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар тўхтаб қолишининг олдини олиш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол мувозанатини ушлаб туриш ҳамда таъминотдаги тартибсиз узилишларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

«Пойтахт ҳудудларида туман ҳокимликлари билан келишган ҳолда аввал эълон қилинган электр энергияси таъминотига оид киритилган қисқа муддатли чекловлар декабрь ойининг 14, 15 ҳамда 16 саналарида ҳам амал қилишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Янгиликлар