Қашқадарёда йўлда ҳаракатланаётган Damas ёниб кетди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Damas автомашинаси йўлда ҳаракатланаётган вақтда ёниб кетди.

Жорий йилнинг 14 декабрь куни туман ФВБга соат 17:14 да ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Ушбу ёнғин Яккабоғ тумани «Ғозлиқ» маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда ҳаракатланиб келаётган Damas машинасининг салон қисмида содир бўлган.
Воқеа жойига 1 та ёнғин қутқарув бўлинмаси жалб қилинган ҳамда ёнғин соат тахминан 17:28 да бартараф этилган. Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ушбу Damas автомобили 1992 йилда туғилган фуқаро С.Б. бошқарувида бўлган. Машина 2009 йил ишлаб чиқарилгани аниқланган.




