Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
«Ўзгдиромет» 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келишини маълум қилди.

Қайд этилишича, 3-5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 4-7 совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража илиққача бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида кечалари 10-13 даражагача, кундуз кунлари 4-7 даражагача совийди.





