Ўзбекистон ва Хитойнинг газ эскпортидаги статистикасида фарқ қандай келиб чиқаётгани маълум қилинди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов газ экспортидаги Ўзбекистон ва Хитой статистикасида фарқ қандай келиб чиқаётганига изоҳ берди.

Мирзамаҳмудовнинг айтишича, Ўзбекистон статистикасида фақатгина экспорт қилинган газнинг ҳажми ва унинг суммаси чиққан бўлса, Хитой тарафи эса умуман Ўзбекистондан импорт қилинган товар ва маҳсулотлар хизматларини инобатга олган.

«Ва бу ерда Ўзбекистондан экспорт қилинган газдан ташқари, Ўзбекистон ҳудудидан Туркманистондан тортиб Хитойгача кетган газ қувури бор. У ерда бизнинг ҳудудда Азиатрансгазʼ қўшма корхонаси бор. Ушбу корхона газ транспортини амалга ошириб беради. Яъни Ўзбекистон ҳудудидан транспорт қилинган газ ва транзит хизматлари учун тўланган пул. Мана шу иккита суммани қўшганда Хитой статистикаси берган рақам келиб чиқади», — дейди энергетика вазири.

Янгиликлар