Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарувчи компанияга қарши тергов бошланди
Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарувчи компанияга қарши тергов бошланди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 20 га яқин инсоннинг ўлимига сабабчи бўлган «Док-1 Макс» таблетка ва сироп дори воситаларини ишлаб чиқарган Marion Pvt. Ltd компаниясига нисбатан Ҳиндистонда жиноят иши очилди.
Шунингдек, Ҳиндистон расмийлари Ўзбекистон ҳукуматидан вафот этган болалар ҳақида ҳисобот сўраган. Суриштирув Уттар-Прадеш штатидаги наркотикларни лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб бориляпти.





