Намангандаги канал бўйида ёнғин юз берди
Наманган вилояти Наманган шаҳрида жойлашган «Навбаҳор» стадиони ҳудудида ёнғин юз берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 6 март куни содир бўлган. Ҳолат юзасидан чақирувга кўра туман Фавқулодда вазиятлар ёнғин қутқарув экипажи ҳодиса жойига борган. Ўрганиш жараёнида ҳудудидаги канал ён атрофида қуриган ўтлар ёнганлиги аниқланган. Содир бўлган ёнғин оқибатида ён атрофдаги биноларга зарар етмаган.
«Ёнғин юзасидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.





