Когон «КС-1» компрессор станциясида ишлар қизғин давом этмоқда

Хабар берилганидек, Когон магистраль газ қувурлари бошқармасининг «КС-1» компрессор станциясида 2022 йил 11 июн куни техноген тусдаги фавқулодда вазият рўй берган эди.

Етказилган талафотлар жадал суръатларда бартараф этилди ва цех тез муддатда тикланди.

Шу пайт қадар станция биноси қуриб битказилди. Металл конструкцияларини монтаж қилиш пудратчи ташкилот томонидан амалга оширилди.

2 навбатда ташкиллаштирилган иш жараёнида 60 га яқин мутахассис, 20 га яқин махсус техникадан фойдаланилди.

Мавжуд қувурларни таъмирлаш ишлари якунига етди, станцияга 4 та двигатель ўрнатиб бўлинди. Электр тармоғини тортиш ишлари ҳам якунига етиб қолди. Мутахассислар двигателларни автоматлаштириш (КИПиА) ишларини якунлангач, цех фойдаланишга топширилади.

Станциянинг ёнғин хавфсизлигини таъминловчи сув тармоғи ҳам бутунлай янгиланмоқда. Бинонинг ташқи фасади сендвич панеллар билан қопланди, ичкарида сўнгги пардозлаш ишлари олиб бориляпти.

Янгиликлар