Тошкентда фуқарога мавжуд бўлмаган қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Тошкентда «Иссиқлик тармоғи» бўлими иқтисодчиси фуқародан мавжуд бўлмаган қарздорлигини йўқ қилиб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан ИИББ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «V.E.» МЧЖнинг Юнусобод тумани «Иссиқлик тармоғи» бўлими иқтисодчиси Ж.О. фуқаро К.нинг Юнусобод тумани «Буюк турон» МФЙ ҳудудидаги яшаш хонадонининг иссиқлик манбаидан аслида мавжуд бўлмаган 24 миллион сўм қарздорлигини гўёки корхонанинг юқори турувчи мансабдорлари орқали йўқотиб бериш эвазига ўз хизмат хонасида 1000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 25, 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.




