Қозоғистонда новвойхона портлаши оқибатида икки ўзбекистонлик жароҳатланди
Олмаота вилояти Есик шаҳрида 18 январь куни новвойхона газ портлаши оқибатида вайрон бўлди, икки нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди.

Маълум қилинишича, воқеа тунда содир бўлган, новвойхона омборида газ баллони портлаган. Том ва девор қулаб тушиб, ёнғин келиб чиққан.
«Олмаота вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти хабарига кўра, Ўзбекистоннинг икки фуқароси қўл ва оёқларининг 2-даражали куйиш жароҳатлари билан воқеа жойидан шифохонага етказилган», — дейилада нашр маълумотида.





