Қамчиқ довони вақтинча ёпилди

9 февраль куни соат 13:30 дан бошлаб Қамчиқ довони автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Қайд этилишича, Қамчиқ довонида қор кўчкиси хавфи юзага келган, шу туфайли довон транспорт воситалари учун вақтинча ёпилган.

Айни дамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан мувофиқлаштирилган ҳолда вазиятни тезроқ қайта тиклаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Янгиликлар