Самарқандда қарийб ярим кило соф олтинни сотмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида «999,9» пробали соф олтинни сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.Э. ва Б.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Самарқанд вилояти Пахтачи тумани, «Султонобод» МФЙ ҳудудида фуқаро Б.га оғирлиги 474,75 грамм бўлган 1 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни 287,3 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, 1 дона сариқ рангли металлнинг 469,52 грамми «999,9» пробали соф олтин эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар