«Док-1 Макс» муаллифининг барча турдаги дорилари савдоси тўхтатилди — рўйхат

Ўзбекистон дорихоналарида Ҳиндистоннинг «Marion Biotech Pvt. Ltd» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган барча турдаги дорилар савдоси тўхтатилди.

Қайд этилишича, «Marion Biotech» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Док-1 Макс» дориси таркибида қўшимча моддалар аниқлангани боис, ҳозирда ишлаб чиқарувчининг бошқа дорилари таркиби ҳам лаборатор текширувлардан ўтказилмоқда.

Қуйида компания томонидан ишлаб чиқарилган асосий дори воситалари рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз:

  • «Анасеп» гель;
  • «Белдомакс» номидаги барча дори воситалари;
  • «Бревефлора» касулалари;
  • «Док-1 Макс» номидаги барча дори воситалари;
  • «Кюрамакс Виталонг» капсулалари;
  • «Леворекс» номидаги барча дори воситалари;
  • «Найтфорс» таблеткаси;
  • «Тергамон-сул» дори воситаси;
  • «Траванайт» таблеткалари;
  • «Ферофорт» номидаги барча дори воситалари;
  • «Кюразит» номидаги барча дори воситалари;
  • «Нол грипп» номидаги барча дори воситалари;
  • «Цинепар» номидаги барча дори воситалари;
  • «Амбронол» сиропи;
  • «Травамакс» номидаги барча дори воситалари;
  • «Фракджоин» капсулалари.

«Ҳурматли юртдошлар сизни шу ўринда яна бир бора огоҳликка чақирамиз. Агарда сиз ушбу турдаги дориларни сотиб олган бўлсангиз ёки уйингизда сақлаётган бўлсангиз зинҳор бу дорилардан фодаланманг. Шунингдек, агар ножўя таъсирлар сезаётган бўлсангиз 71 203 27 77 номерига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Янгиликлар