«Толибон» журналистларни тўлиқ аккредитациядан ўтказишни режалаштиряпти

«Толибон» муваққат ҳукумати Афғонистонда журналистларни тўлиқ аккредитациядан ўтказишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, «Толибон»нинг Ахборот вазирлиги раҳбари Хайруллоҳ Хайрхоҳ сўнгги йиғилишида барча афғон журналистлари департаментнинг маълумотлар базасига киритилиб, тегишли сертификатлар олишга қарор қилган.

Келтирилишича, мамлакатда Ахборот вазирлиги журналистика соҳасини ягона тартибга солувчи орган ҳисобланади. Бошқа идоралар вазирликни четлаб ўтиб, унинг ишларига аралашиш ҳуқуқига эга эмас. Шу сабабли мамлакатдаги оммавий ахборот воситаларига тегишли барча масалаларни Ахборот вазирлиги ҳал қилади.

Янгиликлар