Наманганда уй ёниб кетди
Наманган шаҳридаги уйларнинг бирида ёнғин чиқди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 февраль куни соат 16:16 да Наманган шаҳар «Қадамжо» маҳалласи, Бобуршоҳ 12 берк кўчаси 6 уйда ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйнинг шифт ва том қисмининг 40 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.
Чақирувга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилган. Ёнғиндан уйнинг 150 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
«Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», дейилади хабарда.





