Водийдаги «газ заправкалар» фаолияти тикланиши режалаштирилмоқда

Шу ҳафта охирига бориб Фарғона водийси вилоятларидаги (Андижон, Наманган ва Фарғона) газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) газ босимининг кўтарилишига қараб, уларнинг фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилмоқда.

Маълум қилинишича, газ босими пасайган кунларда биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари (иссиқлик электр станциялар, шифохоналар, мактабгача ва мактаб ҳамда олий таълим муассасалари ва бошқалар)ни электр энергияси ва табиий газ билан бир маромда таъминлаш зарур ҳисоблангани сабабли АГТКШ фаолиятига мажбурий чекловлар киритилган.

«Қувурларда газ босимини бир меъёрга келтириш ва ушбу меъёрни сақлаб туриш учун АГТКШ қисқа вақт оралиғида режа-график асосида фаолият юритиб боради», дейилади хабарда.

Янгиликлар