Кечки сайр учун энг хавфсиз бўлган мамлакат маълум қилинди

Бирлашган Араб Амирликлари тунда ёлғиз сайр қилиш учун дунёдаги энг хавфсиз давлат деб топилди.

Маълум қилинишича, ҳисоботда Норвегия иккинчи, Хитой эса учинчи ўринни эгаллаган. Шу билан бирга, Амирлик аҳолиси ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш даражасини юқори баҳолаган ва мамлакатда қонун устуворлигига ишонишини айтган. Ушбу кўрсаткич бўйича эса БАА дунёда Норвегиядан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.

«Агар аёл киши туну кун исталган вақтда кўчада ёлғиз сайр қилишдан қўрқмаса, демак у Амирликдадир», — деган БАА вице-президенти, бош вазири ва Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум.

Маълумот ўрнида, Бирлашган Араб Амирликлари аёлларнинг шахсий хавфсизлиги бўйича дунёда етакчи ўринни қайд этганди. БААдаги аёллар дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда ўзларини хавфсизроқ ҳис қилиши маълум бўлган. Кучли ўнталикка Арманистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам кирган. «Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» рейтинги уч йил давомида тузилган. 2021 йилда БААда яшовчи аёлларнинг 98,5 фоизи ўз маҳалласида тунда ёлғиз юрганда ўзини хавфсиз ҳис қилишини айтган.

Янгиликлар