Қашқадарёда трансформатор ёниб кетди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида трансформатор ёниб кетди.

Кеча, 18 январь куни соат 20:58 да Қарши шаҳар ФВ бўлимига «Каманди» маҳалласи «Маърифат» кўчасида жойлашган трансформатор ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Чақирувга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига соат 21:07 да етиб борган ва ёнғин соат 21:19 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.




