Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш сони яна ортишни бошлади
Ўзбекистонда 18 ноябрь куни 92 кишида коронавирус тасдиқланди.

Қайд этилишича, ўтган бир сутка ичида Тошкент шаҳрининг ўзида 71 кишида коронавирус аниқланган. Шунингдек:
- 3 нафари Бухоро вилоятида,
- 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 2 нафари Самарқанд вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 10 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
ССВ маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони ортмоқда: 17 ноябрда 69 киши, 16 ноябрда 61 кишида, 15 ноябрда 48 кишида, 14 ноябрда 21 кишида касаллик аниқланган. Санитария-эпидемиология хизматининг маълум қилишича, 17 ноябрь куни республика бўйлаб коронавирусга қарши 60 959 доза вакцина қўлланган.




