Янги «Янгиер-Оҳангарон» магистраль газ қувури қурилмоқда
Янги газ қувури қурилиши бошланди. Бу водий вилоятларининг газ таъминотини яхшилайди.

Магистраль газ узатиш тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш дастури доирасида 95 километр узунликдаги янги «Янгиер-Оҳангарон» магистраль газ қувури қурилмоқда.

Бугунги кунда объект қурилиши учун диаметри 1220 мм бўлган 47 километрдан ортиқ қувур олиб келиниб, 6 километр қисми монтаж қилинди. Янги магистраль газ қувури 2023 йилнинг учинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.

Мазкур газ қувури ишга тушгач, водий вилоятларининг газ таъминоти янада яхшиланади.




