Йўлдош газларни утилизация қилиш – иқтисодиёт ва экологияга қўшиладиган ҳисса/Saneg йўлдош нефть газидан фойдаланиш самарадорлигини оширмоқда
Saneg нефть-газ компанияси GRDC илмий-технология маркази билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятидаги конларда йўлдош нефть газини (YNG) утилизация қилиш дастурини ишга туширди.

Ўзбекистонда илк бор қўлланилаётган утилизация технологияси ЙНГни сиқиш ва кейинчалик уни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш объектларига ташиш учун модулли компрессор қурилмалардан фойдаланишни назарда тутади.
Лойиҳа доирасида иккита — «Шимолий Шўртан» ва «Шимолий Ўртабулоқ» модулли компрессор қурилмаларини қуриш, газни сеолит қуритиш ва тозалаш, шунингдек, газ таъминоти қувурларини ўрнатиш кўзда тутилган.
GRDC ҳозирда машъалада ёндирилаётган йўлдош нефть газидан фойдаланиш стратегияси концепциясини ишлаб чиқди ва унга ташаббускорлик қилмоқда. Лойиҳанинг ERC-пудратчиси Enter Engineering компанияси бўлиб, у лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида қурилиш-монтаж ва ишга тушириш ишларини якунлади.
Йўлдош нефть гази – нефтда эриган ёки нефть конларининг газли «қопқоқларида» жойлашган, нефть билан бирга олинадиган табиий углеводород гази. YNG’ни ёндириш атроф-муҳитга, инсон саломатлигига катта зарар етказади. шунингдек, катта иқтисодий йўқотишларга олиб келади — нафсиламбрини айтганда, тижорат маҳсулотлари самарасиз фойдаланилади.
Биринчи босқичда лойиҳа ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи «Saneg»да бўлган «Шимолий Шўртан» ва «Тўртсари» конларида амалга оширилмоқда. Икки конда ЙНГдан фойдаланишнинг умумий миқдори кунига 53 000 куб метрни (соатига 2200 кубометр) ташкил этади.
Айни пайтда лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида иккинчи компрессор агрегатини ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда, унинг ёрдамида «Янги Қоратепа», «Қоратепа», «Рубоий» конларидан суткасига 60-70 минг кубометр миқдордаги паст босимли газ утилизация қилинади.
«YNG’ни утилизация қилиш йўлидаги асосий тўсиқ конларнинг узоқ масофада жойлашганлиги ва инфратузилманинг ривожланмаганлиги бўлиб қолмоқда, — дейди Saneg бош директори Тўлқин Юсупов. – Ресурсларни оптималлаштириш орқали биз ЙНГни мақсадсиз ёқиш ўрнига, ундан унумли фойдаланамиз. Тайёрланган газ аҳоли эҳтиёжларига йўналтирилади, хусусан, газ шоҳобчаларида сотиш, шунингдек, газ поршенли электр станцияларида электр энергиясини ишлаб чиқариш учун. Шундай қилиб, биз ҳам экологик, ҳам иқтисодий самарага эришамиз».





