Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир нафар йўловчи ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, 14 октябрь соат 14:00 ларда 4П-79 Қарши—Чим—Чироқчи—Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 25-километрида Lacetti автомобили бошқарувни йўқотиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда машина ичида бўлган бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар