Ўзбекистон ёш олимларни қўллаб-қувватлашни бошлайди
26 март куни Юксалиш умуммиллий ҳаракати биносида Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамда Юксалиш умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан 2021 йил Давлат дастурининг ижроси бўйича навбатдаги жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар берди.

Фото: Qalampir.uz
Хабар берилишича, илм фан билан шуғулланувчи ёшлар қамрови кам. Негаки, уларга қўйилаётган талаблар жуда юқорилиги айтилди.
«Бугунги кунда илм фан билан шуғулланувчи ёшларимизни қамрови бизнинг салоҳиятларимизга нисбатан бирмунча паст. Ўрганилганда, ҳозирги пайтда ёшларимизни илмий лойиҳаларига, ғояларига, стартап лойиҳаларига берилаётган қўйиладиган талаблар яъни қўйилаётган молиявий талаблар бир неча йиллар давомида илм-фан билан шуғулланган, катта илмий мактабларга эга бўлган олимлар билан жуда яқин талаб қилинаяпти. Бу талаблар ёшларга мос равишда соддаштирилади. Ўзбекистонда илм-фан билан шуғулланадиган олимларнинг ўртача ёшни ёшларга мос равишда белгилаш кўзда тутилган. Чунки ҳозирда ўртача ёшимиз 50 дан баланд ҳисобланади. Бутун дунё ривожланган мамлакатлар билан таҳлил қилсак бу бирмунча баланд. Мақсадимиз илм-фанни ёшартириш», — дея таъкидлади Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Олимжон Тўйчиев.
Қайд этилишича, илм-фан соҳасини ривожлантириш учун «Бўлажак олим танлови» эълон қилинади. Бу танловда ёшларни ғоя, лойиҳаларидан тортиб, молиялаштириш масалаларигача кўриб чиқилиб, тасдиқланилади.
Шунингдек, илм-фан ва ёш олимлар учун ўтган йили 30 миллиард маблағ ажратилган. Бу йил эса барча дастурларни амалга ошириш учун 50 миллиард маблағ ажратилди.





