Ўзбекистонда 100 та янги сут йиғиш пункти ташкил этилади

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида аҳолидан сут йиғиш учун 100 та янги пункт очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди.

Лойиҳанинг асосий мақсадлари қуйидагича:

• 320 та маҳалладаги 12 минг сут етиштирувчи аҳоли ва деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатиш учун 100 та сут йиғиш пунктини ташкил этиш;

• сутни қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва модернизация қилиш учун 865 нафар фойдаланувчига $250 минггача имтиёзли кредитлар ажратиш;

• сут етиштирувчи ва сотиб олувчиларни бирлаштирадиган Миллий сут маҳсулотлари платформасини ишга тушириш.

Лойиҳа 2025–2031 йиллар давомида амалга оширилади. 

Қарорлар