Бухорода электрга ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди

Вобкент туманида фуқаронинг сув насосини электр тармоғига рухсатсиз улаши оқибатида 157,6 млн сўмлик зарар келтиргани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» хабар берди.

Қайд қилинишича, ўтказилган назорат тадбирида фуқаро М.Ж. сув чиқариш насосини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 157,6 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.

Бухоро