Сув ресурсларини самарали бошқариш тизими жорий этилади
Бир қатор қонунларга Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлар негизида ташкил этилган “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларининг вазифалари ва ваколатларини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.
Тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб берилишини таъминлаш бўйича фермер хўжаликларининг мажбурияти ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинмоқда.