Декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади

Ўзбекистонда 1 декабрдан ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда қабул қилинади. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» хабар берди.

Таъкидланишича, бу чора соҳада шаффофликни таъминлаш, ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш мақсадида амалга оширилмоқда. Эндиликда назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

Истеъмолчилар тўловларни амалга оширишда ўзи учун қулай ва тезкор бўлган қуйидаги воситалардан фойдаланиши мумкин:

• kabinet.uzsuv.uz шахсий кабинет орқали;
• @uzsuvbot Telegram боти орқали;
• Электрон тўлов тизимлари (Click, Paynet, Alif Mobi, Payme, Oson, Uzum Bank) ҳамда тўлов инфоклари ва тижорат банк кассалари ҳамда шохобчалари, почта бўлимлари орқали.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда соҳада бир қанча коррупциявий ҳолатлар аниқланган. Жумладан, тўловни нақд шаклда амалга ошириш билан боғлиқ бир қанча қонунбузилиш ҳолатлари кузатилган.

Коммунал