Наманганда 273,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган
Наманган шаҳрида оилавий корхона томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида Прокуратура департаменти хабар бермоқда.
Унга кўра, бошқарма томонидан ўтказилган қувват текширишда «О.Н» оилавий корхонаси бошқа новвойхонадаги умумий газ тармоғига яширинча уланган.
Натижада 273,3 миллион сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилиш ҳолати аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига давом этмоқда.