Ўзбекистонда тадбиркорлар учун фахрий унвон таъсис этилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди.
Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши янги иш ўринлари яратиш, инновациялар жорий қилиш, экспорт қилиш ва етук мутахассислар тайёрлашда барчага намуна бўладиган ҳамда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тизимли тақдирлаш имконини беради, — дейилади хабарда.
Ҳабар қилинишича, қонун лойиҳасида турли соҳаларда юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тақдирлаш тизимини жорий этиш мақсадида, алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш назарда тутилган.