Тошкентда 2 нафар солиқ инспектори пора билан ушланди

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Солиқ инспекциясининг икки нафар бош инспектори пора билан қолга тушди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Мазкур 2 инспектор эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада текширув ўтказиб, гўёки корхона ҳар ойда кам миқдорда солиқ тўлаб келаётганлигини важ қилиб, тўланмаган солиқлар учун жарима қўлламаслик эвазига 10 млн сўм талаб қилишади.

Натижада, ўтказилган тезкор тадбирда солиқ инспекторлари сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми «в», «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон