Тaobao Қозоғистонда расмий фаолият бошлади

Taobao Қозоғистон бозорида ўз фаолиятини расмий тарзда бошлади. Бу ҳақда kapital.kz сайти хабар берди

Хабарга кўра компания рус тилидаги мобил иловани тақдим этган ва фойдаланувчиларга трансчегаравий харидларни осонлаштириш учун янги интерфейс яратган.

Таобао Марказий Осиё бўйича раҳбари Каролина Реннинг сўзларига кўра, бу платформанинг минтақавий ривожланишидаги муҳим қадам бўлиб, Қозоғистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларидаги фойдаланувчилар учун тил тўсиқларини йўқ қилишга хизмат қилади. Илова мода, уй-рўзғор буюмлари, болалар товарлари каби тоифаларда кенг танловни таклиф қилади.

Янги имкониятлар:

• маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумотлар рус тилида бўлади;

• нархлар тенгеда кўрсатилади;

• Visa, MasterCard ва Alipay International орқали тўлов имкони мавжуд;

• платформа ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган, нархларда солиқ киритилган;

• 99 юань (тахминан 6 990 тенге) дан ортиқ буюртмалар учун бепул етказиб бериш;

• 200 дан ортиқ ўз-ўзига хизмат кўрсатиш пунктлари мавжуд;

• буюртмаларни уйгача ёки пунктдан олиб кетиш имконияти бoр.

Таобао шунингдек, Cainiao логистика ҳамкори билан биргаликда Қозоғистонда инфратузилмани кучайтиришни режалаштирмоқда. Келажакда қозоқ тилидаги интерфейс, ҳамда Қозоғистон маҳсулотларини Хитой бозорига олиб чиқиш ташаббуслари йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Жаҳон