Фарғонада газ таьминоти бошлиғи $10 минг пора билан ушланди

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг газ таъминоти бўлими бошлиғи катта миқдорда пора билан ушланди.

Хусусан, ушбу мансабдор 10 та хонадонни юқори босимли табиий газ тармоғига улаб бериш эвазига ҳар бир хонадондан 1000 АҚШ долларидан жами 10 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини ўзининг таниши орқали олган вақтида ушланди, — дейилади.

Таъкидланишичп, туман газ таъминоти бўлими раҳбари муқаддам судланган бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон