Тelegram 2018 йилдан бери расмийларга қонунбузарларнинг маълумотларини ошкор қилиб келмоқда

Тelegram асосчиси Павел Дуров қоидабузар фойдаланувчиларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамларини расмийларга бериши ҳақида ўз саҳифасида изоҳ берди.

Унинг таъкидлашича, Тelegram’нинг «Махфийлик сиёсати»га кўра, жиноятчиларнинг телефон рақамлар ва IP маълумотларини ошкор қилиш имкони мавжуд. Бу сиёсат узоқ вақтдан бери амал қилиб келмоқда экан.

Павел Дуровнинг сўзларига кўра, ҳуқуқий органларнинг расмий таклифидан сўнг Теlegram уларга фойдаланувчиларнинг маълумотини беради.

Бразилияда биз 2024 йилнинг 1-чорагида (январь-март) 75 та, 2-чоракда 63 та ва 3-чоракда 65 та юридик сўровлар бўйича маълумотларни ошкор қилдик. Энг йирик бозоримиз бўлган Ҳиндистонда биз 1-чоракда 2461 та, 2-чоракда 2151 та ва 3-чоракда 2380 та юридик сўровни бажардик, — ди Дуров.

Шунингдек, Европа давлатларининг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам тез-тез мурожаат қила бошлаганини таъкидлаган.

Дуров Тelegram маъмурияти жиноятчиларга платформани суиистеъмол қилиш ёки адолатдан қочиш имконини бермаслигини ҳам таъкидлади.

Жумладан, фойдаланувчи маълумотларини ошкор қилиш бўйича сўровлар сонини «Transparency» ботида кўриш мумкин.

Жаҳон