Тошкентда темир йўл ходимини поезд босиб кетди
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида темирйўл ходими поезд босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақида «Миллар» дастури хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 5 октябрь куни содир бўлган. Темирйўлда кондуктор лавозимида ишловчи 1988 йилда туғилган эркак тепловозга юк вагонларини улаётган вақтда эҳтиётсизлиги оқибатида рельсга йиқилиб тушган ва ушбу бахтсиз ҳодиса юз берган.
Воқеа жойига тегишли масъуллар ва тез ёрдам чиқарилган. Лекин кўрсатилган биринчи ёрдамга қарамасдан ходим воқеа жойида вафот этган.