Хитой— Қирғизистон— Ўзбекистон темирйўли қурилиши бошланди

29 апрель куни Қирғизистоннинг Сузак туманида Хитой—Қирғизистон— Ўзбекистон темирйўли лойиҳаси доирасида асосий объектлар қурилиши бошланди. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳа доирасида узунлиги 10 км дан ошган 3 та туннель – Норин (12,5 км), Қўштўба (13,2 км) ва Фарғона (12,2 км) туннеллари қурилади.

Хитой— Қирғизистон— Ўзбекистон темирйўли ғояси 1996 йилдан буён муҳокама қилинган, 2022 йилда эса уч давлат ҳамкорлик битимини имзолаганди.

Темирйўлнинг умумий узунлиги 532 км бўлиб, 20 та станция, 42 кўприк ва 25 туннелни ўз ичига олади.

Лойиҳада Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги энг қисқа қуруқлик йўлини яратиб, минтақавий савдони кенгайтириши ва 2030 йилга келиб йиллик юк ташиш ҳажмини 8 миллион тоннага етказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон