Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи овқатга тиқилиб қолиб вафот этди

Сирдарё вилоятида 7 август куни боғча боласи овқатга тиқилиб қолиб вафот этди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 7 август куни соат 11:10 атрофида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани «Йўлдошобод» МФЙда жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси 2022 йилда туғилган И.С. номаълум сабабларга кўра, вафот этган.

Тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, боланинг ўлимига нафас йўлларининг овқат массаси билан беркилиши сабаб бўлганлиги аниқланган.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Сирдарё