Тошкент вилоятида ниқоб таққан номаълум шахслар тўлов терминалини ўғирлаб кетди
Тошкент вилоятида 16 июль куни соат 02:46 атрофида ниқоб таққан номаълум шахслар тўлов терминалини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Millar дастурида хабар берилди.
Маълумотларга кўра, уч нафар шахс Captiva русумли, давлат рақамисиз автомобилда дўкон олдига келган. Улар юзларига ниқоб таққан ҳолда тўлов терминалини демонтаж қилган ва уни машинага ортиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» банди (ўғрилик — бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб автомобиль этилган) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.