Кремль Путин ва Трампнинг яқин кунлардаги учрашувини тасдиқлади

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков, АҚШ ва Россия етакчилари Владимир Путин хамда Дональд Трамп яқин кунларда шахсан учрашишини тастиқлади, деб хабар беради ТАСС.

Биз, биринчи навбатда, Трамп билан икки томонлама учрашувга тайёргарлик кўришга эътибор қаратишни афзал кўрамиз ва бу учрашув муваффақиятли ва самарали бўлишини керак диб ҳисоблаймиз, — деди Ушаков. ( ТАСС иқтибоси)

Эслатиб ўтамиз, 6 август куни Кремльда Россия президенти ва АҚШ президентининг махсус вакили ўртасида уч соатлик музокаралар бўлиб ўтди.

Ушаковнинг сўзларига кўра, учрашувда Украина можаросини ҳал қилиш ва икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган. У музокараларни конструктив ва фойдали ўтганини таъкидлади.

Уиткоффнинг ташрифи Трамп томонидан белгиланган муддатдан икки кун олдин бўлиб ўтди. Шундан сўнг АҚШ этакчиси, агар Россия ва Украина ўртасидагу уруш тўхтатилмаса, Москвага нисбатан қаттиқ санкциялар, жумладан, Россия Федерацияси билан ҳамкорлик қилувчи мамлакатлар учун 100% тарифлар қўллашни айтган.

Сиёсат