Тошкентнинг айрим кўчаларида тезлик чегараси 80 км/соатгача оширилиши мумкин

Тошкентнинг бешта кўчасида автомобиллар учун белгиланган тезликни ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Элмурод Алимов маълум қилди.

Бунёдкор, Себзор, Аҳмад Дониш, Тошкент ҳалқа йўли ва Янги Ўзбекистон кўчаларида транспорт воситаларининг рухсат этилган максимал тезлигини соатига 80 километрга ўзгартиришни таклифи кирилмоқда, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Gazeta.uz

Эслатиб ўтамиз, 2023-йил апрел ойида Ўзбекистон шаҳарларида йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайгани сабабли тезлик чегараси 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилган эди.

Элмурод Алимовнинг сўзларига кўра, пойтахтнинг 12 та кўчасида (аниқ манзиллар кўрсатилмаган) бир томонлама ҳаракатланишни ҳам жорий этиш таклиф қилинмоқда. Ушбу ташаббус тирбандликлар сонини камайтиришга хизмат қилиши айтилмоқда.

Шунингдек, Алимов ёзда электр таъминотидаги узилишлар туфайли Тошкент шаҳрида светофорлар ўчиб қолаётганини ҳам таъкидлади.

Пойтахтнинг марказий чорраҳаларида жойлашган 500 та светофорга UPS мосламаларини ўрнатишни таклиф қиламиз. Яъни, агар электр энергияси ўчиб қолса, светофор 5-6 соат давомида ўз қувват захирасига эга бўлади, — деди у.

Янгиликлар