Андижон ва Жиззах вилоятларида ишга жойлаштириш эвазига пул олган шахслар қўлга олинди

Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида фуқарони ишга жойлаштиришни ваъда қилиб пул олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими назоратчиси Б.Х. фуқаро М.С.ни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириш эвазига $500 олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай ҳолат Жиззах вилоятида ҳам аниқланган. Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Э. фуқаро Ш.А. ни Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, 21 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олинган.

Ҳар иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон