Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқарган йигит ҳалок бўлди

Хоразм вилоятининг Боғот туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 18 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 2024 йил 17 июнь куни тахминан соат 01:45 ларда Боғот туманидаги ички йўллардан бирида юз берган. 2007 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит Tico русумли автомобилни юқори тезликда бошқариб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетган ва автомобиль ағдарилган.

ЙТҲ оқибатида йигит воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Боғот тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм