Тошкентда фуқарога тил сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Тошкент шаҳрида хорижий тил билиш сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Д.С. фуқаро Ф.А.га танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларсиз ТOEFL IBT Home Edition хорижий тил сертификатини 1,4 минг доллар эвазига олиб беришини айтган.
У шундан 700 долларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.