Ўзбекистонда зўравонлик қурбони бўлган хотин-қизларга, ҳимоя ордери онлайн тарзда берилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги қарори қабул қилинди.

Қабул қилинган қарорда ушбу ўзгартиришлар киритилган:

• тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга ЯИДХП орқали ҳимоя ордери бериш;

• ордерни электрон шаклда бериш;

• ҳимоя ордерини бериш жараёнини автоматлаштириш;

• профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордерини ташаббус тартибида бериш.

Шунингдек, ҳимоя ордери фуқарога босим ва зўравонлик ҳолатлари ёки уларнинг юзага келиш хавфи аниқланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида профилактика инспектори томонидан берилиши кераклиги ҳужжада белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, ҳимоя ордерини, ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали расмийлаштириш бепул амалга оширилади.

Маълум қилинишича, 1 декабрдан бошлаб тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланганда, ҳимоя ордерлари профилактика инспектори ташаббуси билан, бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба берилади.

Қарорлар