Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган 5 киши қутқарилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғда адашиб қолган 5 киши қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 23 декабрь куни соат 12:24 да ФВБ Бўстонлиқ тумани Ихтисослашган кўп тармоқли бошқармасига «Сурон ота» тоғига беш киши сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган ва олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида фуқаролар соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Тошкент