Тошкентда гиёҳванд моддаларни уйида сақлаган шахс қўлга олинди
Миробод туманида ўз уйида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, терговга қадар ўтказилган тадбирлар давомида гумонланувчининг яшаш хонадонидан 6 кг дан ортиқ гиёҳванд ва психотроп моддалари, тарозилар ҳамда уларни сотишга мўлжалланган турли ускуналар топилиб, ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Аниқланишича, ушбу моддаларнинг умумий қиймати 4,4 млрд сўмни ташкил этади.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.