Тошкент метросини ТТЗгача узайтириш режалаштирилмоқда

Бугун (20 март) Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари жамоат транспортини ривожлантириш, жумладан, метро тармоғини кенгайтириш лойиҳаларини кўздан кечирди.

Маълумки, илгари Тошкент метросини Тошкент трактор заводигача етказиш мўлжалланган эди. Давлатимиз раҳбари аввалги тақдим этилган лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш ва муқобил вариантларни таклиф қилиш бўйича топшириқ берди.

Янги лойиҳага кўра, «Пушкин» ёки «Буюк ипак йўли» бекатидан ТТЗгача 10 та бекат қурилади. Бу йўналиш 30 та маҳаллани қамраб олиб, 148 минг аҳоли учун қулай транспорт алоқасини таъминлайди.

Қарорлар