Япония Ўзбекистондаги бир нечта тиббиёт муассасаларига 270 минг доллардан ортиқ маблағ ажратди

Япония Тошкент шаҳри, Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги учта тиббиёт муассасасини керакли ускуналар билан жиҳозлашга 270 минг доллардан ортиқ маблағ ажратди.

Маблағлар Япониянинг инсон хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳалари доирасида беғараз мақсадда ажратилган.

Грантлар қуйидача тақсимланади:

  • Нукус туманидаги тиббиёт бирлашмаларини тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун — 90,6 минг доллар;
  • Пешку туманидаги тиббиёт бирлашмасини тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун — 90 минг доллар;
  • Олмазор туманидаги 17-сонли оилавий шифохонани тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун — 90 минг доллар.

Янгиликлар