Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти 2,5 млрд сўмга таъмирланади

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти 2,5 миллиард сўм эвасига таъмирланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Teznews» га хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида бўлган. Объектнинг қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари ва таъмирлаш жараёнлари билан яқиндан танишган.

Таъмирлаш ишларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси» ҳисобидан 2 миллиард сўм, мебел жиҳозлари ва техника воситаларини сотиб олишга 500 миллион сўм маблағ ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жондор туманидаги мактаб 6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига таъмирланганди. Шунингдек, Пахтаободда 6 та йўналишда таълим берувчи касб-ҳунар мактаби очилгани хабар қилинган.

Янгиликлар